Гвардиоланинг энг хунук одати ошкор бўлди
- 18-декабр 2025, 16:46
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Сити”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Давид Силва жамоанинг бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан ишлаган даврларини эслаб, испаниялик мутахассис характеридаги энг ёмон жиҳатни айтди.
- Гвардиола билан ишлаш мутлақо бошқа даража. У рақиб жамоа нима қилмоқчи эканини олдиндан биларди, ҳамма нарса тайёр бўларди ва ўйинда барчаси бизнинг фойдамизга ҳал бўларди.
Унинг энг ёмон жиҳати, у ўта талабчан ва мижғов. Гвардиола футболчиларга кўп эркинлик бермайди. Аммо бошқа барча жиҳатларда у – даҳо, - деди Давид Силва.
Испаниялик футболчи Давид Силва 2016–2020 йиллар давомида Гвардиола қўл остида “Манчестер Сити” сафида ўйнаган ва жамоанинг етакчи ижрочиларидан бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ