Гвардиола “Реал”га қарши асосий қуролидан фойдалана олмайди
- 10-июл 2020, 21:22
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Сити”нинг аргентиналик тўпурари Серхио Агуэро Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасида “Реал”га қарши учрашувда майдонга туша олмайди.
Манчестерликлар бош мураббийи Хосеп Гвардиола 32 ёшли футболчи муҳим ўйингача жароҳатидан тиклана олмаслигини тасдиқлади.
“Манчестер Сити” дастлабки учрашувда рақиб майдонида 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Энди жавоб ўйини 7 август куни “Этихад” аренасида бўлиб ўтади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ