Гуруҳдаги рақибимиз Португалия ўртоқлик ўйинида зафар қучди
- 11-июн, 02:52
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Португалия Нигерияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур баҳсда европаликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб 23-дақиқада Педро Нето ҳисобни очган бўлса, 37-дақиқада Акор Адамс мувозанатни тиклади. Бироқ 75-дақиқада Франсиско Консейсао гол уриб, португалларни олдинга олиб чиқди. Қолган вақт давомида ҳисоб ўзгармади.
Маълумот учун, Роберто Мартинес шогирдлари жаҳон чемпионатининг “К” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Ўзбекистон, Колумбия ва Конго терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Дружественный международный
vs
Portugal won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ