
Греция чемпионати. Бугун Жалолиддин Машарипов жамоаси ўйнайди
- 18-декабр 2023, 15:23
- 0
- Футбол
Бугун Греция чемпионатида 14-тур ўйинлари давом эттирилади. Унда ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов тўп тепадиган "Пансерраикос" жамоаси ўз ўйинини ўтказади.
"Олимпиакос"га қарши кечадиган баҳс Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади. Агар "Пансерраикос" ғалаба қозонса, клуб турнир жадвалида 7-поғонага чиқиб олади.
Айни вақтда Машарипов жамоаси 13 очко билан 11-ўринда кетмоқда. "Олимпиакос" эса 28 очко тўплаган ҳолда 4-поғонани банд этиб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ