Гол ва ассист қайд этган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
- 10-май, 03:12
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Туркия Суперлигасининг 33-турида "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Самсунспор"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Мазкур баҳсда Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, битта гол ва битта ассист муаллифи бўлди.
Учрашувдан сўнг бир қатор статистик порталлар ҳамюртимизнинг ҳаракатларини юқори баҳолади. Жумладан, “Fotmob” унга 8.7 балл қўйган бўлса, “Sofascore” 7.9, “Flashscore” эса 8.4 баллга муносиб кўрди.
Маълумот учун, ўзбекистонлик форвард жорий мавсумда чемпионат доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ