
Гимнастрада бўйича спортчи хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган “Президент Кубоги — 2022” марҳамат!
- 4-октябр 2022, 21:41
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Гимнастика
Жорий йил 13-14-15 октябрь кунлари “Президент Кубоги — 2022” мусобақасининг финал босқичи Тошкент шаҳрида жойлашган Гимнастика спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Мусобақада ҳудудлардан жами 400 нафардан ошиқ иштирокчилар 3 тоифада:
1) 14 ёшгача бўлган қизлар
2) Микс
3) 45+ ёшдаги хотин-қизлар
ўзаро беллашадилар.
Ғолиб жамоага Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ва бир қатор ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ