Германия ўртоқлик ўйинида Жаҳон чемпионати мезбонини таслим қилди
- 7-июн, 01:51
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида АҚШ ва Германия терма жамоалари ўртоқлик ўйинида ўзаро баҳс олиб борди. Беллашувда немислар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 2-дақиқадаёқ Кай Хаверц ҳисобни очган бўлса, 37-дақиқада Робинсон жарима майдони ташқарисидан супер гол уриб, мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда эса Лерой Сане ҳам ўз номини таблога ёздириб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Қолган вақт давомида ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа, “немис машинаси” жаҳон чемпионати олдидан ўтказилган назорат учрашувида ғалаба қайд этди.
Дружественный международный
vs
Germany won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ