Германия кубоги. “Бавария” финалда “Штутгарт”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чемпион бўлди
- 24-май, 01:07
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Германия кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди.
Ҳал қилувчи баҳсда “Бавария” “Штутгарт”ни 3:0 ҳисобида таслим қилди. Учрашув Берлин шаҳридаги “Олимпиаштадион”да бўлиб ўтди.
Мюнхенликлар сафида Xарри Кейн ҳақиқий қаҳрамонга айланди. Англиялик ҳужумчи 55, 80 ва 90+2-дақиқаларда гол киритиб, хет-трик расмийлаштирди.
Шу тариқа, “Бавария” навбатдаги бор Германия кубогини қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум мусобақа ғолиби “Штутгарт” бўлган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ