
Гандбол. Тошкент халқаро турнирга мезбонлик қилмоқда
- 8-ноябр 2023, 00:29
- Javokhir Azimov
- 0
- Олимпизм
Тошкентда гандбол бўйича қизлар ўртасида "IHF TROPHY" халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
17 ва 19 ёш тоифаларида кечаётган беллашувларда 4 мамлакат вакиллари ғолиблик учун баҳс олиб боряпти. U17 ёш тоифасидаги қизларимиз биринчи турда Ҳонг Конгга қарши баҳс олиб бориб, йирик 34:13 ҳисобида ғалаба қозонишди. 19 ёшли қизларимиз эса илк учрашувда Ҳиндистонни 44:37 ҳисобида доғда қолдиришди.
Регламентга кўра, мусобақа 11 ноябрга қадар давом этади. Унгача жамоалар айлана тизимида ўзаро 2-мартадан баҳс олиб боришади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ