
- #Саудия Арабистони
- #Профессионал бокс
- #Манчестер Юнайтед
- #Энтони Жошуа
- #Александр Усик
- #Тайсон Фьюри
- #Майк Тайсон
- #Даниэль Дюбуа
- #шакур Стивенсон
Фьюри - Усик жанги бокс оламини иккига бўлиб юборди!
- 19-декабр 2024, 14:18
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, 22 декабрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида катта бокс оқшоми бўлиб ўтади. Кечанинг асосий тўқнашувида британиялик Тайсон Фьюри ва украиналик Александр Усик ўзаро жанг қилишади. Айни пайтда катта муҳокамаларга сабаб бўлаётган мазкур баҳс бутун бокс оламини иккига ажратиб ташлаяпти.
Бир қатор бокс юлдузлар, жумладан Леннокс Льюис, Энтони Жошуа, Тони Беллью, Дерек Чисора ва "Манчестер Юнайтед" афсонаси Рой Кин украиналикнинг ғалабасига ишонмоқда.
Кевин Жонсон, Шакур Стивенсон, Майк Тайсон, Даниэль Дюбуа, Амир Хон каби боксчилар эса британиялик бу баҳсда зафар қучишини таъкидлаяпти.
Барчасига бир неча кундан сўнг ойдинлик киритамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ