Фёдор Емельяненко: "Ўша ғалабам мен учун энг муҳими бўлганди!"
- 17-сентябр 2025, 22:24
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
48 ёшли россиялик афсонавий жангчи Фёдор Емельяненко ўз фаолиятидаги энг муҳим жангни эслаб ўтди.
"Антониу Родригу Ногейра устидан қозонган ғалабам мен учун энг муҳими бўлганди. Ўшанда у энг кучли рақиб ҳисобланарди. Худога шукур, ютдим ва дунё рейтингида биринчи рақамга чиқдим. Яна Мирко Филипович билан бўлган жанг ҳам оғир кечган. Лекин, аслида, энг қийин нарса — бу жанг эмас, балки унга тайёргарлик. Машғулотлар одамни бутунлай ҳолдан тўйдиради, охирги ҳафталарда нафақат жисмоний, балки маънавий кураш ҳам кетади. Энг асосийси тушкунликка тушмасдан олдинга интилишдир", — дея Фёдорнинг сўзларини келтирди "oskol.city".
Эслатиб ўтамиз, 2003 йил 16 март куни Емельяненко "Pride 25" турнирида Ногейрани ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этганди.