Футзал. Ўзбекистоннинг ЖЧдаги бугунги рақиби Россия ФИФА рейтингида нечанчи ўринда эканлигини биласизми?
- 15-сентябр 2021, 16:50
- Bekzod Isayev
- 1
- Футбол
12 сентябрдан Литвада футзал бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам қатнашмоқда.
Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз гуруҳ босқичида Гветемала (5:4), Россия (15 сентябрь) ва Миср (18 сентябрь) билан беллашади.
Мазкур жамоалар ФИФА рейтингида (2021 йил 10 сентябрь куни ҳолатга кўра) Россия 4, Миср 30 ва Гватемала 36-ўринларда бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси эса 24-поғонани банд этган.
Терма жамоамиз бугун Россия билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00да бўлиб ўтади. Ўйин "Спорт" телеканали намойиш этади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ