Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади
- 3-апрел 2024, 21:49
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Тараз шаҳрида Қозоғистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Беллашувлар 7 ва 9 апрель санасида ўтказилади.
Олдинда турган баҳсларга режа асосида тайёргарлик кўриш мақсадида вакилларимиз 1 апрелдан Олмаота шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларига киришди. Бош мураббий томонидан 15 нафар футзалчи йиғинга жалб этилган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ