Футзал, Осиё кубоги. Афғонистон Ироқни енгиб, жаҳон чемпионати учун сўнгги жангга қадам ташлади

Футзал, Осиё кубоги. Афғонистон Ироқни енгиб, жаҳон чемпионати учун сўнгги жангга қадам ташлади

Футзал бўйича Таиландда ўтаётган Осиё кубоги гуруҳ босқичининг плей-офф учрашувлари давом эттирилмоқда. Бугун кун доирасида битта учрашув якунига етди. 

Унда Афғонистон терма жамоаси Ироққа қарши баҳс олиб борди. Беллашувда афғонистонликлар 5:3 ҳисобида зафар қучди ва Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионати учун имкониятини сақлаб қолди.

Энди улар ягона йўлланма учун Вьетнам - Қирғиз Республикаси учрашуви ғолиби билан куч синашади. Айни пайтда мазкур баҳс илк тайми якунига етган, ҳисоб эса 1:1. 

 

 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ