
Филипе Луис: Неймар фаолиятини "Барселона"да якунлашини хоҳлайман
- 22-июл 2019, 14:58
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Атлетико" Мадриднинг собиқ ҳимоячиси Филипе Луис ПСЖдаги ҳамюрти Неймарнинг яна "Барселона"га қайтишига умид қилмоқда.
“Мен Неймар фаолиятини “Барселона”да якунлашини хоҳлайман. У бу ерда жудаям хурсанд бўлади. У Месси билан бирга ўйнаб роҳатланишини истайман. Неймар “Барселона”га қайтса, бу бутун Бразилия футболи учун яхши бўлади”, - дейди тажрибали ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, Неймар “Барселона” сафида 2014-2017 йилларда тўп сурди ва шундан сўнг 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ