ФИФА икки ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси бўйича қарор қабул қилди
- 4-октябр, 11:26
- Zohir Toshxo’jayev
- 1
- Футбол
Ўзбекистон миллий футбол жамоаси Эрон ва Сурияга қарши ўртоқлик учрашувларида қозонган ғалабалардан сўнг ФИФАнинг live-рейтинг жадвалида 59-поғонага кўтарилди.
Учинчи октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг ҳисобида 1420,31 рейтинг очкоси мавжуд. Бу кўрсаткич охирги расмий рейтингга нисбатан бир поғона юқори, чунки унда жамоа 60-ўринни эгаллаб турган эди.
24 сентябрь куни Ўзбекистон Эронни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва 6,83 рейтинг очкосини қўлга киритди.
1 октябрда эса терма жамоа Сурия устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, яна 3,75 очко қўшиб олди.
Шу тариқа, икки ўйин жами 10,58 рейтинг очкоси олиб келди.
Ўзбекистондан бир поғона юқорида Босния ва Герцеговина жамоаси жойлашган. У Швеция билан 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг 1420,36 очко тўплаб, 58-ўринни эгаллаб турибди.
Икки жамоа орасидаги фарқ атиги 0,05 очкони ташкил қилади. Ўзбекистондан кейинги поғоналарда эса Қатар (60-ўрин, 1416,28 очко) ва Тунис (61-ўрин, 1415,38 очко) жой олган.
Миллий жамоанинг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 6 октябрь куни сафарда Жанубий Кореяга қарши ўтказилади.
Жанубий Корея – Ўзбекистон: Бу гал ким ютади?
Ўзбекистоннинг Осиё ўйинлари медаллар жадвалидаги якуний ўрни аниқ бўлди
Ҳусановга “Манчестер Сити”дан муносабат келди
Осиё ўйинлари-2026: Медаллар жадвалида Ўзбекистоннинг ўрни ўзгарди