ФИДЕ расман Ўзбекистонни танлади
- 26-сентябр, 07:01
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Шахмат
Ўзбекистон шахмат федерацияси «Энг яхши федерация» («Best Federation») номинациясида ғолиб деб топилиб, FIDE Excellence Awards 2026 биринчи мукофотининг соҳиби бўлди, дея хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати.
Мукофот федерациянинг мамлакатда шахматни ривожлантириш, спортчилар учун имкониятларни кенгайтириш, ёшлар орасида шахматни оммалаштириш ва Ўзбекистоннинг жаҳон шахмат саҳнасидаги нуфузини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун берилган.
Тантанали тақдирлаш маросими Самарқанд шаҳрида ўтаётган 46-Жаҳон шахмат Олимпиадаси доирасида ташкил этилди. Умумий ҳисобда тўққиз нафар лауреат тақдирланди.
«Энг яхши шахматчи» ва «Энг яхши шахматчи аёл» номинациялари бўйича ғолиблар эса Олимпиаданинг ёпилиш маросимида эълон қилинади.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон шахмат федерацияси бугунги мукофотгача «Энг яхши федерация» номинациясидаги ўнта даъвогар қаторига кирган эди.