Фернандешсиз МЮнинг ҳолатини тасаввур қилиш ҳам қийин
- 22-ноябр 2020, 17:20
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси ва BT Sport телеканали аналитики Пол Скоулз АПЛ 9-тури "Вест Бромвич"га қарши ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Фернандешсиз МЮнинг ҳолати қандай бўлар эди? Буни тасаввур қилиш ҳам қийин. У келгунча жамоа голли имкониятлар ярата олмаётганди.
Ўйин Бруну атрофида қурилмоқда, чунки у масъулиятни ўзига олмоқда. Унда ҳақиқий етакчилик қобилияти бор", - дейди Скоулз.
Ушбу баҳсда Бруну Фернандеш пенальтидан гол киритиб, жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ