Европа кубоги. Биринчи кунданоқ 3 та медални қўлга киритдик!
- 12-апрел 2025, 23:56
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Дзюдо
Грузия пойтахти Тбилиси шаҳри мезбонлик қилаётган кадетлар ўртасидаги "European Cup" турнирининг биринчи кунги баҳслари якунланди.
Бугун дзюдочиларимиздан уч нафари шоҳсупага кўтарилди. Финалда рақибларига имкониятни бой берган Динора Ҳасанова (-44 кг) ва Муҳаммадкарим Носиров (-60 кг) мусобақанинг кумуш медалларига сазовор бўлди. Алина Колючева (-40 кг) эса бронза медалига эга чиқди.
Бронза медали учун кечган беллашувларда рақибларига ютқазиб қўйган Ҳушнудбек Бурхонов (-55 кг) ва Дилшод Каримов (-60 кг) кучли бешликдан жой олди. Бу хақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.
Қуйида терма жамоамизнинг мусобақадаги ўрнини кўришингиз мумкин.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ