
"Евро-2020"нинг рамзий терма жамоаси эълон қилинди
- 13-июл 2021, 16:11
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
УЕФА расмий сайтида яқинда якунланган “Евро-2020”нинг рамзий терма жамоаси эълон қилинди.
Ушбу таркибга Италиядан 5 та, Англиядан 3 та ва Испания, Дания, Бельгиядан 1 тадан футболчи киритилди.
Тўлиқ таркиб қуйидагича:
Дарвозабон: Жанлуижи Доннарумма;
Ҳимоячилар: Леонардо Спинаццола, Харри Магуайр, Леонардо Бонуччи, Кайл Уокер;
Ярим ҳимоячилар: Педри, Жоржиньо, Пьер-Эмиль Хейбьерг;
Ҳужумчилар: Рахим Стерлинг, Федерико Кьеза, Ромелу Лукаку.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ