Етти миллион евро керак эмас! Ўйнамаган кунларга маош олмайман
- 6-июл, 11:36
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Италиялик ярим ҳимоячи Сандро Тонали дисквалификация даврида ўз хоҳиши билан маошининг катта қисмидан воз кечгани маълум бўлди.
Talksport нашри хабарига кўра, футболчи ушбу давр мобайнида маошининг 10 фоизидан ҳам камроғини олган. Бу эса «Ньюкасл» клубига тахминан 7 миллион фунт стерлинг маблағни тежаш имконини берган.
Эслатиб ўтамиз, Тонали 2023 йил октябрида футболчилар учун тақиқланган қимор ўйинларида қатнашгани сабабли 10 ойга дисквалификация қилинган эди.
Айни пайтда “Тоттенхэм”га ўтиш арафасида бўлиб, янги клубида ҳафтасига 275 минг фунтдан ортиқ маош олиши кутилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ