Эронлик футболчи Франция чемпионатига кўчиб ўтяптими?
- 2-май 2025, 13:17
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Ростов" ярим ҳимоячиси Мухаммад Мохеби ОАВ вакилларига "сариқ-кўклар"даги келажаги ҳақида гапирди. Аввалроқ, футболчига Франция жамоаларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
- "Франция? Бу умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳозир бор эътиборимни имкон қадар тезроқ майдонга тушишга қаратганман", - дейди 26 ёшли футболчи.
Маълумот учун, эронлик футболчи 2023 йилдан буён "Ростов"да тўп тепмоқда. РПЛнинг 2024/2025 йилги мавсумда Мохеби 14 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 3 бора шерикларининг голларига ассистентлик қилди. Унинг шартномаси келаси йили тугайди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ