
Енгил атлетика. 15 ёшли Шарифа Давронова Жаҳон чемпионлиги қўлга киритди
- 7-август 2022, 10:57
- Javokhir Azimov
- 0
- Енгил атлетика
Айни кунларда Колумбиянинг Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Шарифа Давронова 14.02 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди. Давронова ҳали 15 ёшда бўлиб, энг яқин таъқибчисини 66 смга ортда қолдирди.
Шунингдек, унинг натижаси U20 таснифида мавсумнинг энг яхши кўрсаткичи бўлди.
1. Шарифа Давронова (Ўзбекистон) – 14.04
2. Сохане Аукагос (Франция) – 13.38
3.Тиана Борас (Австралия) – 13.30.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ