
Элит чемпионлар лигаси. "Ал-Шорта" - "Ан-Наср" баҳсида кучлар тенг келди
- 16-сентябр 2024, 23:28
- 0
- Футбол
Бугундан янгича форматдаги ОФК Элит чемпионлар лигасининг илк мавсумига старт берилди. Криштиану Роналдусиз ҳаракат қилган "Ан-Наср" дастлабки турда Ироқнинг "Ал-Шорта" клуби билан дурангга имзо чекди. Арбил шаҳрида кечган беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Дастлаб, Саудия жамоасидан Султан ал-Ганнам ҳисобни очган бўлса, Муҳаммад Довуд биринчи бўлимнинг ўзида гол киритиб, мувозанатни тиклади. Шу тариқа жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ