
Эдди Хирн: "Жошуа дастлаб, Даниэль Дюбуа билан реванш ўтказади, кейин эса..."
- 16-декабр 2024, 13:59
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Таниқли промоутер Эдди Хирн бокс юлдузи Энтони Жошуанинг келажаги ҳақида гапириб ўтди.
"Жошуа келаси йили рингга қайтади. Карьерасини тугатишга оз муддат қолгани боис у ўткинчи жангларга вақт сарфламоқчи эмас. Энтони дастлаб, Даниэль Дюбуа билан реванш, кейин эса Тайсон Фьюри билан жанг ўтказишни истамоқда”, — деди Хирн "talkSPORTS" га.
Эслатиб ўтамиз, Жошуа охирги жангида Дюбуадан 5-раундда нокаутга учраган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ