ЕЧЛ. "Спортинг" ўз уйида мусобақанинг амалдаги ғолибини мағлуб этди

ЕЧЛ. "Спортинг" ўз уйида мусобақанинг амалдаги ғолибини мағлуб этди

Европа Чемпионлар лигасининг 7-турида кутилмаган натижа қайд этилди. Лиссабоннинг "Спортинг" жамоаси ўз майдонида мусобақанинг амалдаги ғолиби ПСЖни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу баҳсда мезбонлар сафида Луис Суарес дубль қайд этди. Парижликларнинг ягона голига эса Хвича Кварацхелия муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "Спортинг" очколари сонини 13 тага етказиб олди. Луис Энрике шогирдларининг ҳисобида ҳам айни пайтда шунча очко мавжуд.

Лига чемпионов
Спортинг КПСпортинг КП
vs
Sporting CP won after full-time.
Пари Сен-ЖерменПари Сен-Жермен

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ