ЕЧЛ ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди
- Бугун, 20:29
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
40 ёшли “Бавария посбони Мануэль Нойер Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда мусобақа матбуот хизмати хабар берди.
Чемпионлар лигаси 1/4 финалида "Реал Мадрид"га қарши ўйинда (1:2) германиялик дарвозабон тўққизта сейв амалга оширди, бу унинг 2017 йилдан бери турнирнинг плей-офф босқичидаги энг яхши натижасидир.
Овоз беришда Нойер "Спортинг" билан "қуруқ" ўйин ўтказган "Арсенал" дарвозабони Давид Райани (0:1), "Ливерпуль"га қарши ўйинда гол урган ПСЖ ҳужумчиси Хвича Кварацхелияни (2:0) ва "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альваресни "Барселона"га қарши ўйинда (0:2) ортда қолдирди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ