Дзюдочиларимиз Чемпионлар Лигасига йўл олишди!

Дзюдочиларимиз Чемпионлар Лигасига йўл олишди!

  • 21-ноябр 2025, 16:14
  • 0
  • Дзюдо

22 ноябрь куни Сербия пойтахти Белград шаҳрида клублар ўртасидаги "Champions League 2025" турнири бўлиб ўтади. 

Унда Қозоғистоннинг "Женис" клуби ҳам иштирок этади. Ушбу жамоа таркибида уч нафар дзюдочимиз - Шаҳзодхўжа Шарипов, Шаҳрам Аҳадов ва Париж-2024 Олимпиадаси совриндори Музаффарбек Тўрабоев ҳам бўлиб, улар бугун Сербияга жўнаб кетишди. 

Яна бир тажрибали дзюдочимиз Алишер Юсупов эса Франциянинг "Пари-Сен-Жермен" клуби сафида Чемпионлар Лигаси турнирида қатнашади. Париж-2024 Олимпиадаси совриндори айни пайтда жамоаси билан бирга айнан Франция пойтахтида бўлиб турибди.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ