Дзюдо. Осиё ўйинлари учун таркибимиз маълум
- 11-сентябр, 15:24
- Javohir Malikov
- 0
- Дзюдо
19 сентябрь - 4 октябрь кунлари Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида ХХ Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.
Осиё қитъаси учун тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси дастуридан ўрин олган дзюдо баҳслари 30 сентябр - 3 октябр кунларига белгиланган. Аввалига уч кун мобайнида яккалик баҳсларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади, тўртинчи куни эса аралаш жамоавий микст беллашувлари ташкил этилади.
Осиё ўйинларининг дзюдо турнирида 32 давлатнинг 204 (116 эркак, 88 аёл) нафар спортчиси медаллар учун кураш олиб боради. Япония, Қозоғистон, Мўғулистон, Корея Республикаси ва Ўзбекистон терма жамоалари тўлиқ таркибда, яъни 14 нафар (7 та вазн эркаклар, 7 та вазн аёллар) дзюдочи билан қатнашади.
Терма жамоамиз мураббийлар штаби томонидан Кунчиқар юртга борадиган таркибимиз эълон қилинди. Бугунги кунда ўз вазн тоифаларида ҳар томонлама мусобақага тайёр бўлганлар саралаб олинди.
Шунингдек, аралаш жамоавий баҳсларда Ширинжон Йўлдошева (-70 кг) ва Ирисхон Қурбонбоева (+78 кг) ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
ХХ Осиё ўйинларида қатнашадиган таркибимиз:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров
-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-81 кг: Арслонбек Тожиев
-90 кг: Нурбек Муртазоев
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
ҚИЗЛАР
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Сита Кадамбаева
-57 кг: Шукуржон Аминова
-63 кг: Маржона Нуруллоева
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева
-78 кг: Барчиной Қодирова
+78 кг: Умида Ниғматова
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.