Дзюдо. Бугун ўрта вазн тоифасида қитъа биринчилигининг ғолиб ва совриндорлар аниқланади
- 26-апрел 2025, 11:09
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Дзюдо
Хабарингиз бор, Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.
Бугун қитъа биринчилигининг иккинчи куни ўрта вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Эркаклар -73, -81 кг, аёллар эса -57, -63 ва -70 кг вазнларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Дзюдочиларимизнинг илк даврадаги беллашувлари:
Эркаклар:
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов - Ҳай Ба Нгуен (Ветнам)/Кадек Варма Путра (Индонезия)
-73 кг: Мардон Равшанов - Ессет Куанов (Қозоғистон)
-81 кг: Арслонбек Тожиев - Чин-Йи Луо (Хитой Тайпейи)
Аёллар:
-57 кг: Шукуржон Аминова - Ким Жуҳи (Корея Республикаси)/Медине Оразниязова (Туркманистон)
-63 кг: Маржона Нуруллаева - Насиба Наримонова (Туркманистон)/Ҳео Сеулми (Корея Республикаси)
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева - Алина Молдокулова (Қирғиз Республикаси)
-70 кг: Ширинжон Йўлдошева - Есуи Дарҳанбатбаяр (Мўғулистон)
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.