Дуэ: "Месси — футбол тарихидаги энг зўр футболчилардан бири"
- 29-июн 2025, 15:29
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
ПСЖ вингери Дезайр Дуэ Лионель Месси ҳақида самимий фикр билдирди.
"У тарихга кирган, у тарихдаги энг катта футболчилардан бири. Мен кичик бўлганимда у менга илҳом берган ва бу илҳом 20, 30, 50 йилдан кейин ҳам сақланиб қолади" — деди 20 ёшли франциялик футболчи.
Хабарингиз бор, бугун ПСЖ Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финалида «Интер Майами»га қарши ўйнайди. Мазкур тўқнашув эса Тошкент вақти билан 21:00 да старт олиши режалаштирилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ