Доминик Собослаи: “Биз ҳали ҳамон ғалаба қозонишимизга ишонамиз”
- Бугун, 19:54
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи ЕЧЛнинг чорак финал баҳсининг биринчи ўйинида ПСЖдан учраган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Биз учрашувда барча жабҳаларда мағлуб бўлдик, аммо биз жавоб учрашуви олдидан ўз имкониятимизни сақлаб қолдик ва парижликларнинг кўпроқ гол уришига йўл қўймадик. Рақибимиз кучли, лекин бизни олдимизда яна 90 дақиқа бор. Биз ҳали ҳамон ғалаба қозонишимизга ишонамиз. Ҳаракатни давом эттиришимиз керак, Бизнинг вазифамиз жавоб ўйинида бор кучимизни ишга солишдир", - деди венгриялик футболчи.
Маълумот учун, мерсисайдликлар биринчи учрашувда ПСЖга 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 14 апрелдан 15 апрелга ўтар кечаси куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.