Диёра Келдиёрованинг қайтиши Европада муносабат уйғотди
- 16-октябр, 20:16
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Украинанинг «Дзюдо Арт» портали ўзбекистонлик олимпия чемпиони, дзюдочи Диёра Келдиёрованинг Актауда татамига қайтишига муносабат билдирди.
«Эртага Актауда Осиё очиқ кубоги старт олади.
Диёра Келдиёрова икки ярим йиллик танаффусдан сўнг Қозоғистонда яна татамига қайтмоқда. Бу — ўзбек дзюдочисининг олимпия чемпиони сифатида, кўкрагида олтин нақш билан илк бор жамоат олдида кўриниши бўлади.
Фақат шунинг ўзиёқ мазкур мусобақани томоша қилишга арзийди», — дея ёзади Украина телеграм-канали.
Эслатиб ўтамиз, Келдиёрованинг сўнгги расмий мусобақаси Париждаги ёзги Олимпия ўйинлари бўлган эди. Ушбу турнирда Диёра 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида финалда Косово вакили Дистрия Красничини мағлуб этиб, Ўзбекистон тарихидаги муҳим олтин медаллардан бирини қўлга киритди.
Париж Олимпиадасидан сўнг спортчи декрет таътили ва фарзандли бўлиши муносабати билан узоқ муддат мусобақалардан четда қолган эди.