Диёра Келдиёрова Қозоғистондаги машҳурлигига муносабат билдирди
- 18-октябр, 11:58
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Ўзбек спорти
Ўзбекистонлик дзюдо бўйича олимпия чемпиони Диёра Келдиёрова Қозоғистондаги Aktau Asian Open 2026 мусобақасида ғалаба қозонгач, Актау шаҳридаги таассуротлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради Sportz.kz сайтии.
«Жуда ёқимли ҳис, ростини айтсам, спортдан узоқ одамлар ҳам мени танийди, деб ўйламагандим. Кеча бир кафега бордик, ҳамма таниди, мен билан суратга тушишни хоҳлашди.
Ростдан ҳам бу ерда бунчалик машҳурман, деб кутмагандим. Бу мен учун катта шараф, жуда хурсандман. Қозоғистонда мени жуда илиқ кутиб олишди, ўзимни уйимдагидек ҳис қилдим», — деди Диёра.
Қозоғистонда ўтказилган халқаро Aktau Asian Open 2026 турнирида Келдиёрова 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида зафар қучиб, олтин медални қўлга киритди. У финалда Озарбайжон вакили Фарида Мирзаевани муддатидан олдин мағлуб этди.
Ушбу мусобақа спортчининг икки йилдан ортиқ танаффусдан сўнг татамига расман қайтиши сифатида тарихда қолди.
Эслатиб ўтамиз, бу танаффус Диёранинг 2024 йил Париж Олимпиадасидаги тарихий ғалабасидан кейин бошланган эди. Шу вақт мобайнида у биринчи бор она бўлди.