
Диёра Келдиёрова: "Бу Олимпиадага 3 йил тайёрландим"
- 14-август 2024, 08:24
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Парижда бўлиб ўтган Олимпиададан олтин медал билан қайтган дюздочимиз Диёра Келдиёрова "Дангал"нинг навбатдаги сонида меҳмон бўлди. Спортчимиз Олимпиадага тайёрланиш жараёнини эсга олди.
"Бу Олимпиадага 3 йил тайёрландик. 2021 йилда бўлиб ўтган Токийо Олимпиадасидан кейин дам олдик. Ундан сўнг эса ҳаммаси бошланиб кетди. Мусобақалар, Жаҳон чемпионати, мана шундай қадамма-қадам тайёрланиб бордим. Олдин ҳам бу турнирда иштирок этганим учун қанақа босим беришини билардим. Олимпиадаги босимни ҳеч ким тасаввур қила олмайди".
Тўлиқ интервьюни You Tube саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ