"Динамо" йиғин доирасидаги тўртинчи ўйинида ҳам ғалабага эришди!

"Динамо" йиғин доирасидаги тўртинчи ўйинида ҳам ғалабага эришди!

"Динамо" жамоаси Иссиқкўлдаги йиғин доирасида бугун, 20 июль куни сўнгги учрашувини ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Самарқанд жамоаси Қирғизистон Премьер-лигаси вакили "Талант" клубига қарши майдонга тушиб, йиғин доирасидаги 4-ўйинида ҳам ғалабага эришди.

Баҳодир Насимов ва Кожо Жоэль томонидан киритилган гол Вадим Абрамов шогирдларига қирғиз клуби устидан ғалаба келтирди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ