
"Динамо" назорат ўйинида "Олимпик"ни ютди
- 10-январ 2024, 14:44
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси «Олимпик» клубига қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, 2-таймда захирадан майдонга тушган Дилшод Раҳматуллаев ва Баҳодир Насимовнинг голи Вадим Абрамов шогирдларига ғалаба келтирди – 2:0.
Назорат ўйини. 10 январь
«Динамо» - «Олимпик» - 2:0
Голлар: Дилшод Раҳматуллаев 60, Баҳодир Насимов 75.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Душан Мийич, Салим Мустафоев, Улуғбек Абдуллаев, Асилбек Темиров, Франсиц Нарх, Самуэл Баха, Дамир Темиров, Ҳумоюнмирзо Иминов, Анвар Ҳожимирзаев, Эммануэл Ягр.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Равшан Ягудин, Акбар Исматуллаев, Анвар Файзуллаев, Камрон Нажафалиев, Жавлон Маликов, Дилшод Раҳматуллаев, Баҳодир Насимов.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ