
"Дайди ўғилнинг қайтиши"! Мората "Ювентус"ни тарк этди
- 1-июл 2022, 12:00
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Ювентус" матбуот хизмати ҳужумчи Альваро Моратанинг ижараси якунлангани ҳақида хабар берди.
Испаниялик футболчи икки мавсумни Турин клубида ўтказди. "кекса сеньора" уни сотиб олмасликка қарор қилди. Эндиликда, у "Атлетико"га қайтади.
Қайд этиш лозим, Мората 2014-2016 йиллар оралиғида ҳам "Ювентус"да тўп тепган.
Ўтган мавсум испаниялик ҳужумчи А Серия доирасида 35 та учрашувда майдонга тушиб, 9 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ