Давид Райя "Арсенал" тарихидаги рекордни такрорлади
- 19-май, 05:17
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
“Арсенал” дарвозабони Давид Райя АПЛдаги қуруқ ўйинлар бўйича клуб рекордини такрорлади.
37-турда “Бёрнли”га қарши кечган учрашувда испаниялик голкипер ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Микель Артета шогирдлари баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу Райянинг жорий мавсумдаги 19-қуруқ ўйини бўлди. “Арсенал” тарихида бунгача фақат Дэвид Симэн шундай натижа қайд этган эди. Афсонавий дарвозабон бу натижага 1993/94 ва 1998/99 мавсумларида эришган.
Шу тариқа, “Кристал Пэлас”га қарши сўнгги тур учрашувида Райя ушбу рекорднинг якка пешқадамига айланиши мумкин.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ