
Давид Луиз Суперлига дебютанти билан 2 йиллик шартнома имзолади
- 16-июл 2021, 22:37
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Арсенал”, “Челси” ва ПСЖ клубларининг собиқ ҳимоячиси Давид Луиз фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттирадиган бўлди.
Мавсум дебютанти ҳисобланган “Адана Демирспор” клуби 34 ёшли бразилиялик футболчи билан 2 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда Fanatik.com.tr сайти хабар тарқатмоқда.
Бундан аввалроқ “Адана Демирспор” клуби италиялик машҳур ҳужумчи Марио Балотелли билан 3 йиллик шартнома имзолаган эди.
Давид Луиз ўтган мавсум АПЛда жами 20 та ўйинда майдонга тушган ва 1 та гол уришга муваффақ бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ