Даниэль Кормье: "Жейк Пол боксчи эмас, дейишни тўхтатинг!"

Даниэль Кормье: "Жейк Пол боксчи эмас, дейишни тўхтатинг!"

  • 0
  • Бокс

UFC шон-шараф зали аъзоси Даниэль Кормье боксчи-блогер Жейк Пол ҳақида гапирди.

"Мен одамларга қайта-қайта айтяпман, айниқса ММА жангчиларига - Пол боксчи эмас, дейишни тўхтатинг! У беш йилдан бери машғулот ўтказмоқда. Шунингдек, Жейкнинг ажойиб мураббийлари ва спарринг шериклари бор. Спорт формаси ҳам анча яхши", - деди Кормье Логан Полга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 20 декабрь куни Маямида (АҚШ) Пол оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони британиялик Энтони Жошуага қарши рингга кўтарилади.

SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ