Конте «Манчестер Юнайтед»ни бошқариш учун қандай шарт қўйди?

Конте «Манчестер Юнайтед»ни бошқариш учун қандай шарт қўйди?

  • 15-октябр, 23:46
  • 0
  • Футбол

Италиялик мутахассис Антонио Конте вакиллари «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти билан алоқаларни қайта тиклади. Улар мураббийнинг клуб бош мураббийлигига қизиқишини яна бир бор тасдиқламоқчи.

Манбага кўра, Конте «Олд Траффорд»да зудлик билан иш бошлашга тайёр. Бироқ у тайинланган тақдирда, қишки трансфер ойнасида жамоани уч нафар янги футболчи билан кучайтиришни талаб қилади.

Конте ўтган мавсум якунида «Наполи» билан хайрлашганидан бери ишсиз қолмоқда. Аввалроқ мутахассис янги мавсум бошланишини кутиб, жамоа билан мавсумолди тайёргарликни ўтказишни маъқул кўрарди. Бироқ ҳозирда унинг позицияси ўзгарган.

Инсайдер Фабрицио Романо Конте мавсум ўртасида ҳам иш бошлашга тайёрлигини тасдиқлади. Бунинг учун гап бой тарихга эга клуб ҳақида бораётган бўлиши керак. Мураббий яқиндаги интервьюсида аввалги даражасига қайтишни истаган, катта тарихга эга жамоани бошқаришга тайёрлигини айтган.

«Манчестер Юнайтед» жорий мавсумда Англия Премьер-лигасининг олтита учрашувида атиги олти очко жамғарди. Жамоа Лига кубогида ҳам «Брайтон»га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Сешанба куни эса Чемпионлар лигасида «Атлетико»дан мағлубиятга учради.

Эслатиб ўтамиз, Конте 2026 йил ёзида ҳам «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигига қизиқиш билдирганди. Бироқ INEOS раҳбарияти Майкл Каррикка бўлган ишончини сақлаб қолган эди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ