
Чейл Соннен: "Австралиялик ва америкалик ўртасидаги жанг ҳар қандай турнирнинг асосий тўқнашуви бўла олади"
- 28-декабр 2024, 11:27
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Таниқли UFC фахрийси ва таҳлилчи Чейл Соннен ўрта вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Роберт Уиттакернинг ярим оғир вазн тоифасига ўтиш ғоясини қўллаб-қувватлади.
“Менга унинг ярим оғир вазнга ўтиш фикри ёқади. Роберт Уиттакер ва Энтони Смит – бу дивизионда мен учун жуда қизиқарли жангдир. Мен ҳозирданоқ бу вазн тоифасида австралиялик учун муҳим баҳсларни кўряпман. Уиттакер ва Халил Раунтри айни пайтда ҳар қандай турнирнинг асосий тўқнашуви бўла олади" - дея Сонненнинг сўзларини келтирди "ММА Junkie".
Эслатиб ўтамиз, Уиттекернинг сўнгги жанги 2024 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган ва у биринчи раунддаёқ Ҳамзат Чимаевдан мағлубиятга учраганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ