Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида қолиб кетган "Наполи" ички чемпионатда "Фиорентина"ни енгди
- 1-феврал, 00:20
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Италия А Сериясининг 23-турида Антонио Конте бошчилигидаги "Наполи" ўз майдонида "Фиорентино"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобига мағлубиятга учратди.
Дастлаб, тўқнашувнинг 11-дақиқасида Антонио Вергара неаполликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 49-дақиқага келиб "Реал Мадрид"нинг собиқ футболчиси ҳисобланган Мигель Гутьеррес орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. "Фиорентино" эса орадан 10 дақиқа ўтиб, фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. Гол муаллифи - Манор Соломон!
Маълумот учун, "Наполи" ушбу ғалабадан сўнг очколар сонини 46 тага етказиб олиб, 3-ўринга кўтарилди.
Серия А
vs
Napoli won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ