Чемпионлар лигасида энг қийин рақиблар легионеримиз жамоасига тушди
- 29-август, 11:19
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Football Meets Data статистик портали Лига чемпионларининг умумий босқичига қуръа ташлаш натижаларини таҳлил қилди ва жамоаларга тушган рақибларнинг мураккаблиги бўйича рейтинг тузди.
Ҳисоб-китобларга кўра, энг оғир тақвим «Саба»га тушган. Озарбайжон клубининг кўрсаткичи +42 ни ташкил этган.
Ундан кейин:
- «Манчестер Сити» — +39
- «Ланс» — +33
- «Брюгге» — +26
- «Комо» — +25
Рейтингнинг қарама-қарши қисмида эса «Штутгарт» жойлашган — Германия жамоасининг қуръа мураккаблиги кўрсаткичи -48 бўлган.
Ундан кейин:
- «Интер» — -36
- «Реал» — -28
- «Шахтёр» — -28
- ЛАСК — -21
Кўрсаткич қанчалик юқори бўлса, жамоа учун қуръа шунчалик қийин ҳисобланади. Манфий кўрсаткич эса, аксинча, рақиблар тўплами нисбатан осон эканини англатади.
Лига чемпионларининг асосий босқичи 8 сентябрда бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ