"Челси" ёзда уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи
- 17-феврал, 19:05
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
Лондоннинг "Челси" клуби ёзги траснфер ойнасида уч нафар ҳимоячи билан хайрлашмоқчи. Бу ҳақда "ТЕАМtalk" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, "аристократлар" ёзда жамоа ҳимоячилари Тосин Адарабиойо, Бенуа Бадиашиле ва Трево Чалобани сотиш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканлигини маълум қилган. Маълум бўлишича, клуб раҳбарияти ушбу футболчиларни жамоа даражасига мос келмаслигини таъкидламоқда. Шу сабабли, Лондон клуби уларни сотиш энг яхши қарор деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" клуби айни вақтда АПЛ турнир жадвалида 26 та учрашувда 44 очко жамғарган холда 5-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ