“Челси” январь учун бешта суперфутболчи танлаб қўйди
- 18-октябр, 14:19
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Челси” учун ёзги трансфер ойнаси жуда муваффақиятли ўтди: рекорд даражадаги сотувлар, таркибнинг кучайтирилиши ва аниқ мақсадли трансферлар амалга оширилди.
Бироқ битта муаммо қолди – “Манчестер Сити”га 145 миллион евро эвазига кетган Энцо Фернандеснинг ўрнини босиш масаласи очиқ қолди. Клуб ёзги трансферларнинг охирги паллаларида икки ўйинчи олишга ҳаракат қилди.
Аммо Ламин Камара бўйича келишув сўнгги лаҳзада амалга ошмай қолди, Ману Коне эса “Рома”да қолди. Натижада сифатли марказий ярим ҳимоячилар етишмовчилиги юзага келди.
Хаби Алонсо вазиятдан чиқиш йўлини излашга мажбур ва январь ойи янги трансфер учун қулай вақт бўлиши мумкин. Sports Illustrated нашри Фернандеснинг ўрнига “Челси” қишда таркибига қўшиб олиши мумкин бўлган 5 футболчи номини келтирди.
Бу рўйхатга Френки де Йонг (“Барселона”), Ману Коне (“Рома”), Адам Уортон (“Кристал Пэлас”), Ламин Камара (“Монако”) ва Алекс Скотт (“Борнмут”) киритилди.