Маҳоратли дарвозабон Филип Йоргенсен клубини алмаштириш учун “Челси” жамоасининг Австралия ва Осиёдаги мавсумолди йиғинини муддатидан аввал тарк этди.
Talksport нашри маълумотига кўра, Йоргенсен Буюк Британияга қайтган ва яқин кунларда “Челси”га қарашли “Страсбур” клубига ўтишини расмийлаштириши кутилмоқда. Аввалроқ унга “Ковентри” ҳам қизиқиш билдирган эди.
Йоргенсен январь ойидаёқ “Челси”ни тарк этишни истаган, аммо ўшанда клуб 24 ёшли дарвозабоннинг кетишига рухсат бермаган.
У ўтган мавсум барча мусобақаларда 12 та ўйинда иштирок этди. Шулардан фақат 5 таси Премьер-лига баҳсларига тўғри келган.
Йоргенсен кетгач, асосий дарвозабон Роберт Санчеснинг биринчи ўринбосари вазифаси 20 ёшли Майк Пендерсга ишониб топширилиши кутилмоқда. Пендерс ўтган мавсум айнан «Страсбур» сафида ижара асосида тўп сурган эди.