"Челси" чемпионлик ортидан қанча даромад кўрди?
- 14-июл 2025, 11:15
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Лондоннинг "Челси" клуби Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштирок ва ғалаба орқали рекорд даражадаги даромадга эришди.
Энцо Мареска шогирдлари финалда ПСЖни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва чемпионликни қўлга киритди. Умумий ҳисобда "Челси" 7 та ўйинда қатнашиб, 120 миллион доллар (90 миллион фунт) даромад қилди.
Шунингдек, "аристократлар" кейинги тўрт йил давомида ўз либосида КЎЖЧ ғолиби эмблемасини тақиб юради. Бу ҳуқуқ уларга кейинги мусобақагача берилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ