"Challenge Samarkand-2026": Лейдлоу ва Куворден 15 минг доллардан мукофот пулига эга бўлди
- 15-сентябр, 19:09
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Ўзбек спорти
Challenge Samarkand-2026 триатлон мусобақаси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Мукофот жамғармаси — 75 минг доллар бўлган турнир анчагина қизғин тарзда ўтди.
Challenge Samarkand-2026 профессионаллар ўртасидаги Middle Distance мусобақаси Challenge Family Gold Tier мақомига эга бўлди. Профессионал спортчилар учун умумий мукофот жамғармаси 75 минг АҚШ долларини ташкил этди.
Мукофот пули эркаклар ва аёллар ўртасида алоҳида тақсимланди. Ҳар бир йўналишдаги совриндорлар учун тақсимот қуйидагича бўлди:
1-ўрин — 15 000 доллар
2-ўрин — 9 000 доллар
3-ўрин — 6 000 доллар
4-ўрин — 4 000 доллар
5-ўрин — 2 000 доллар
6-ўрин — 1 500 доллар
Шу тариқа, эркаклар ва аёллар ғолиблари — Сэм Лейдлоу ҳамда Натали ван Куворденнинг ҳар бири 15 минг доллардан мукофот пулига эга бўлди. Иккинчи ўрин соҳиблари 9 минг, бронза медаль соҳиблари эса 6 минг доллардан қўлга киритди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ